08.06.2022 13:37
5127
Теглар
Осиё кубоги саралаши. Ўзбекистон Шри-Ланкани йирик ҳисобда мағлуб этди

Осиё кубоги-2023 саралаш босқич С гуруҳи 1-тури доирасида Ўзбекистон миллий жамоаси Шри-Ланкага қарши дастлабки ўйинини ўтказди.

Сречко Катанец мураббийлигидаги дастлабки расмий ўйинда вакилларимиз қитъанинг аутсайдерларидан бири устидан йирик ҳисобда зафар қучишди. Намангандаги баҳсда мураббийнинг имзоси эмас, кўпроқ футболчиларнинг индивидуал маҳорати миллий жамоамиз ғалабасини таъминлади. 

Машарипов 36-дақиқада жарима нуқтасидан ажойиб зарбаси билан ҳисобни очди – 1:0.

Иккинчи бўлимнинг бошида эса бу сафар Достонбек Ҳамдамов жарима нуқтасидан чап оёқда йўллаган зарбаси билан стадионни иккинчи марта ларзага келтирди – 2:0.

61-дақиқада эса вакилларимизнинг кетма-кет ҳужумлари ҳимоячи Фаррух Сайфиевнинг голи билан якунланди – 3:0.

Шу тариқа, миллий жамоамиз саралаш босқичини йирик ҳисобдаги ғалаба билан бошлаб, гуруҳда Таиланд билан қўшҳокимлик ўрнатди.

Осиё кубоги-2023 саралаши. 
С гуруҳи. 1-тур. Наманган.
Ўзбекистон — Шри-Ланка – 3:0

Ҳакам: Зориқ Мунир (Индонезия)
Голлар: Жалолиддин Машарипов 36, Достонбек Ҳамдамов 47, Фаррух Сайфиев 61.
Ўзбекистон: 12.Ўткир Юсупов, 3.Ҳожиакбар Алижонов, 4.Фаррух Сайфиев, 5.Рустам Ашурматов, 18. Абдулла Абдуллаев, 7. Отабек Шукуров, 9. Одил Ҳамробеков (6.Сардор Собирхўжаев, 86), 10. Жалолиддин Машарипов (22.Ойбек Бозоров, 73), 17.Достон Ҳамдамов (19.Азизбек Турғунбоев, 73), 20. Азизбек Амонов (21.Игорь Сергеев, 63), 14. Элдор Шомуродов.
Шри-Ланка: 1.Сужан Перейра, 3.Ҳарша, 4.Чалана Чамира, 6.Разнаёке, 7. Акиб, 8.Асикур Раҳуман, 10.Диллон Шенан, 12.Муҳаммад Шобир, 13.Жесузасан, 16.Хеттиге Дон, 23.Дилҳара
Захира: 20.Прабаз Руван, 22.Лакприя Фернандо, 2.Мадушан, 5.Кажакопан, 9.Муҳаммад Шифан Назир, 11.Шенал Сандеш, 14.Муҳаммад Наизир Фасал, 15.Низаршан, 17.Жуде, 18.Абдул Басиз, 19. Муҳаммад Навшад, 21. Аман.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар