08.06.2022 23:21
10704
Машарипов: «Аввал ҳам айтганман: бу бизнинг даражамиз эмас»

Ўзбекистон миллий жамоаси яримҳимоячиси Жалолиддин Машарипов Осиё Кубоги-2023 саралашидан ўрин олган Шри-Ланкага (3:0) қарши ўйиндан сўнг ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

Машарипов ушба баҳсда жарима зарбасидан тўп киритиб, ҳисобни очди.

«Аввал ҳам айтганман: бу бизнинг даражамиз эмас. Ҳеч қачон бундай босқичда ўйнамаганмиз. Олдинги даражамизга қайтиб, янги тарих ёзмоқчимиз. 

Рақиб чуқур ҳимояланди. Гол ургач,  улар очилишини кутгандик. 

Жарима зарбалари? Ўйиндан кейин қолиб, бу борада ишлаймиз. Замонавий футболда стандартлар пенальтига тенг», — дея футболчининг сўзларини келтиради Tribuna.uz мухбири.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар