08.06.2022 13:24
1461
Австралия бир киши кам бўлиб Иорданияни енгиб, чоракфиналга йўл олди (Фоторепортаж)

U23 Осиё Кубогида гуруҳ босқичининг 3-тур баҳслари бўлиб ўтмоқда. 

«B» гуруҳининг ҳал қилувчи беллашувларидан бирида Австралия Иорданияга қарши майдонга чиқди. Ушбу тур олдидан ҳар иккала жамоада 4 очкодан мавжуд эди. Учинчи ўриндаги Ироқ ҳисобида 2 очко бўлишига қарамай, сўнгги турда аутсайдер Кувайтга қарши баҳс олиб борарди. Шунинг учун, жамоалардан бири мағлубиятга учраган тақдирда, бу уларнинг мусобақадан чиқиб кетишига сабаб бўлиши мумкин эди. 

Ўйинда кўпроқ ҳужум қилган Австралия 1:0 ҳисобида ғалаба қозонди. 61-дақиқада Рами Нажжерайн пенальтидан ҳисобни очишга муваффақ бўлди. 

79-дақиқада Тристан Ҳэммонд қизил карточка олиб, жамоасини қийин аҳволда қолдирди. Аммо иорданияликлар 1 киши кам бўлиб қолган Австралияга қарши ҳам айтарли ҳужум амалга ошира олмадилар. 

Шу тариқа, Австралия чоракфиналга йўл олди ва бу босқичда «A» гуруҳида 2-ўринни олган Туркманистон билан баҳс олиб боради. Иордания эса мусобақа билан гуруҳ босқичидаёқ хайрлашди. 

Қуйида ушбу учрашувдан фотогалереяни томоша қилишингиз мумкин. 

Фоторепортаж муаллифи — Абдулбасит Валихонов

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар