07.06.2022 14:00
12432
Манба: Левандовскининг «Барселона»да қанча маош олиши маълум

«Бавария» футболчиси Роберт Левандовскининг «Барселона»га ўтиши ҳақидаги гап-сўзлар тобора кўпайиб бормоқда. 

Аввалроқ, каталонияликлар президенти Жоан Лапорта клуб футболчиларининг максимал маоши 10 млн евродан ошмаслигини маълум қилганди. Ушбу келишув жамоа билан аввалроқ шартнома имзолаган футболчиларга ҳам тааллуқли эканлиги маълум қилинганди. Янги футболчилар ҳам «кўк-анорранглилар» сафида бундан кўп маош олишмайди. 

«As» нашрининг хабар беришича, Роберт Левандовски «Барса» билан бу шартлар бўйича келишувга эришди ва йилига 9 млн евро соф маош олади. Ҳозирги талаблар бўйича польшалик ҳужумчи «Барселона»нинг энг кўп маош олувчи футболчисига айланади. 

Маълумот учун, «Бавария»да Левандовски йиллик 24 млн евро маош олаётганди.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар