06.06.2022 08:46
3219
Скалони: «Месси Надалга ўхшайди. Уни таърифлашга сўз қолмади»

Аргентина миллий жамоаси бош мураббийи Лионель Скалони Эстония (5:0) билан баҳсда пента-трик қайд этган ҳужумчи Лионель Мессини 14-марта «Ролан Гаррос» ғолибига айланган теннисчи Рафаэль Надал билан солиштирди.

«Нима дейишни билмайман, бу жуда қийин. У Рафа Надалга ўхшайди.

Журналистлар гапиришсин. Леони ва унинг қилган ишларини таърифлаш учун ҳеч қандай сўз қолмади. Месси ўзига хос, унинг жамоада бўлиши, унга мураббийлик қилиш — завқ.

Унга раҳмат айтаман. У нафақат Аргентина, балки бутун жаҳон футболиники.

Лео фаолиятини якунлашга қарор қилса, уни соғинамиз. Умид қиламанки, у ўйнашда давом этади ва бундан ҳамма хурсанд бўлади. Чунки унинг ўйинларини томоша қилиш ёқимли», – дея Скалонининг сўзларини келтиради.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар