06.06.2022 08:43
3626
Сантуш Роналду ҳақида: «Жаҳоннинг энг яхши ўйинчиси. Яна нима дейишим мумкин?»

Португалия миллий жамоаси устози Фернанду Сантуш Миллатлар Лигаси 2-туридаги Швейцарияга (4:0) қарши баҳсда дублга эришган ҳужумчи Криштиану Роналдунинг ўйинига юқори баҳо берди.

«Бошқа нима дейишни билмайман. Такрор айтаманки, у — дунёнинг энг яхши футболчиси. Яна нима дейиш мумкин? Менимча, ҳаммаси аллақачон айтилган.

Чехия билан 4 очкога эга икки жамоа ўртасида жуда қийин ўйин бўлади. Қийин бўлади, осон ўйинлар йўқ. Кўрамиз, футболчилар қандай ҳолатда бўлишади», — дея Сантушнинг сўзларини келтиради Record.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар