Ўртоқлик ўйини. «Локомотив» «Навбаҳор» ўйинида дуранг қайд этилди
Суперлигада юзага келган танаффусдан фойдаланиб, Тошкент вилоятидаги «Дўрмон» стадионида «Локомотив» ҳамда «Навбаҳор» жамоалари ўзаро синов-назорат баҳсини ўтказди.
Баҳсда жанговар 2:2 ҳисоби қайд этилди. Дастлабки бўлимда Ғулом-Ҳайдар Ғуломов ҳамда Aнваржон Aлижонов ўз голлари билан ҳисобни ишончли кўринишга келтирганди. Иккинчи бўлимда эса жамоалар иккинчи таркибларни майдонга туширди. 71-дақиқада Aндрей Сидоров, 85-дақиқада эса Жавоҳир Хусановнинг голлари баҳсда якуний ҳисоб 2:2 бўлишини таъминлади.
Ўртоқлик ўйини. 6 июнь
«Локомотив» - «Навбаҳор» 2:2
Голлар: Ғулом-Ҳайдар Ғуломов (34), Aнваржон Aлижонов (45) – Aндрей Сидоров (71), Жавоҳир Хусанов (85).
Турнир жадваллари
Жамоа
G W D Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар