06.06.2022 10:10
2536
Теглар
Бэйл: «Уэльс тарихидаги буюк натижа. Буни орзу қилгандик»

Уэлс миллий жамоаси ҳужумчиси Гарет Бэйл ЖЧ-2022 саралаши ўтиш ўйини доирасидаги Украинага (1:0) қарши баҳсдан кейин ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

«Бу — Уэльс миллий жамоаси тарихидаги энг буюк натижа. 

Ҳаммамиз хурсандмиз. Бу биз орзу қилган нарса эди ва бошиданоқ шу йўлда ҳаракат қилдик. Ҳаммаси ажойиб мухлисларимиз учун. Бу туйғуни тасвирлашга сўз ҳам топа олмаяпман.

Сўнгги ҳафталарда белимдаги муаммолар туфайли кўп иш қила олмадим, лекин қўлимдан келганича ёрдам бердим. Бугун бор кучимни бердим», — дея Бэйлнинг сўзларини келтиради УЕФА расмий сайти.

Маълумот учун, Уэльс ўз тарихида 2-бор ЖЧга чиқди. Жамоа Қатардаги мундиалда Англия, Эрон ва АҚШ билан бир гуруҳда ўйнайди.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар