Ўзбекистон ёшлари Қатарни ер тишлатган беллашувдан фоторепортаж
U23 Осиё Кубогининг 2-тури бошланди.
Кеча, 4 июнь санасида Ўзбекистон олимпиячилари Қатар ёшларига қарши баҳсда майдонга тушди. Ушбу беллашувда Темур Кападзе шогирдлари рақибларига ҳеч қандай имконият қолдирмади ва йирик 6:0 ҳисобида зафар қучди.
Иккинчи турда ҳам ғалабага эришган «оқ бўрилар» 6 очко билан «A» гуруҳида 1-ўрин масаласини ҳал қилишди. Сабаби, гуруҳнинг яна бир учрашувида Туркманистон Эрондан 2:1 ҳисобида устун келди.
Шу тариқа, Қаршида бўлиб ўтадиган Эронга қарши 3-тур баҳси Ўзбекистон учун шунчаки расмиятчиликка айланди. Эрон эса ушбу ўйинга ҳаёт-мамот баҳси сифатида қараши аниқ.
Қуйида, Қатар — Ўзбекистон беллашувидан фоторепортажни томоша қилишингиз мумкин.
Фоторепортаж муаллифи — Абдулбасит Валихонов
Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар