04.06.2022 12:13
7047
Роналду «МЮ»нинг келажаги ҳақида: «Мен ёшларга имконият бериш тарафдориман»

«Манчестер Юнайтед» ҳужумчиси Криштиану Роналду клубдаги ёш футболчиларининг истиқболи ҳақида гапирди.

«Мен ёш авлодга имконият беришимиз тарафдориман, чунки улар — келажак. Уларга вақт, имконият беришимиз ва босимсиз нормал ўсишига шароит яратишимиз керак. Муваффақиятга эришиш учун улар кўп меҳнат қилиши, меҳнатсеварлик ва фидойиликка эга бўлишлари кераклигини тушунишади. 

Албатта, агар ёш йигитлар мендан маслаҳат сўраса, ўз фикримни билдираман ва маслаҳат бераман, чунки уларга ёрдам беришни хоҳлайман», — дея Роналдунинг сўзларини келтиради Mirror. 

Эслатиб ўтамиз, 37 ёшли ҳужумчи ўтган мавсумда «МЮ» сафида 24та гол уриб, жамоа тўпурари бўлди.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар