03.06.2022 15:33
6938
Игорь Сергеев «Пахтакор»га қайтиш и ҳақидаги гап-сўзларга изоҳ берди

Қозоғистоннинг «Тобол» клуби ҳужумчиси Игорь Сергеев Ўзбекистон миллий жамоаси машғулотлари ва фаолиятига доир бир қатор саволларга жавоб берди. 

Кайфиятлар доимгидек ажойиб. Миллий жамоага чақиришди, биринчи машғулот кунларида кўпроқ югуряпмиз. Машғулотлар яхши кетяпти. Ҳаво ҳам анча яхши бўляпти, айниқса Қозоғистонга солиштирганда (кулади). Йигитлар ўйинларнинг аҳамиятини тушуниб туришибди, осон рақиблар бўлмайди. Жамоада позитив кайфият ҳукмрон. 

«Пахтакор»га қайтиш? Йўқ, барчаси миш-миш. Кўплаб музокаралар бўляпти, яшириб ўтирмайман. Лекин аниқ таклиф келиб тушганича йўқ. «Пахтакор» — болалигимдан мени тарбия қилган клуб билан доим алоқадаман, уларга доим очиқман. Ҳеч қачон уларга тўғридан тўғри йўқ демайман. Келгусида нима бўлишини Худо билади. 

Рақибларни ҳозирча у қадар тўлиқ ўрганиб чиқа олмадик. Албатта, рақибларни ҳурмат қиламан. Аммо биз уларни камида 2та тўп фарқи билан ютишимиз керак. Ўйинлар қандай ўтишини олдиндан айта олмайман, бу — футбол, ҳамма нарса бўлиши мумкин. Лекин жамоадошларимдан ва ўзимдан фақат ғалабани кутяпман, бунга мажбурмиз», — деди Сергеев. 

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон 8, 11 ва 14 июнь саналарида Шри-Ланки, Таиланд ва Мальдив ороллари жамоаларига қарши Осиё Кубоги саралашида иштирок этади.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар