02.06.2022 22:49
1469
«Ювентус» Погба билан оғзаки келишувга эришди. Томонлар 3 йиллик шартнома имзолайди

Поль Погба «Манчестер Юнайтед»дан яна «Ювентус»га қайтадиган бўлди.

Sky Sports хабарига кўра, франциялик яримҳимоячи Манчестер клубини эркин агент сифатида тарк этгач, томонлар уч йиллик шартнома борасида оғзаки келишувга эришган. Погбанинг вакиллари «Юве» раҳбарияти билан музокарада футболчининг Туринга қайтишига кафолат беришган. Томонлар тез орада келишувни расмийлаштиришади.

Аввалроқ, 29 ёшли футболчи «Ювентус»дан ташқари, «Реал» ва «ПСЖ» вакиллари билан ҳам музокара ўтказгани, аммо клублар Погбанинг молиявий шартлари борасида келишувга эриша олмаётгани ҳақида хабар тарқалганди.

Эслатиб ўтамиз, Погба 2016 йил 105 миллион евро эвазига Турин жамоасидан «МЮ»га қайтганди. Орадан 6 йил ўтгач у яна Италия клуби сафига бориб қўшиладиган бўлди.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар