02.06.2022 12:09
3156
Мюллер Левандовскининг кетиш истаги ҳақида: «Бизда бундай ҳолат кўп бўлган. Эсимда, Рибери «Реал»га ўтишни хоҳлаганди»

Томас Мюллер жамоадоши Роберт Левандовскининг «Бавария»ни тарк этиш истаги ҳақида гапирди.

«Мен узоқ йиллик ҳужумкор шеригим жамоада қолишини истардим.

Ҳозир танаффус ва бундай даврда биз шунақа ҳолатларни кўп марта бошдан кечирганмиз. Эсимда, Франк Рибери «Реал»га ўтишни хоҳлаганди.

Бир нарса аниқ: мюнхенликлар билан ҳали шартномаси мавжуд бўлган ҳар бир футболчи яхши ўйнашни хоҳлайди. Чунки ёмон ўйин ҳеч бир футболчи учун фойда эмас», — деди Мюллер Kicker нашрига берган интервьюсида.

Эслатиб ўтамиз, «Бавария» билан бир йиллик шартномаси мавжуд польшалик ҳужумчи жамоани тарк этмоқчилигини эълон қилди. У «Барселона»га ўтмоқчи.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар