02.06.2022 12:51
5356
«Келишмовчиликлар бўлган. Одилбойнинг йигитлари Кападзе орқали мени чақиртиришган» — Гейнрих «Бунёдкор» билан дербилар ҳақида

«Пахтакор» клуби ва Ўзбекистон миллий жамоаси собиқ ҳужумчиси Александр Гейнрих Tribuna.uz суҳбатда «Бунёдкор»га қарши дербилар ҳамда ўша вақтдаги «қалдирғочлар» хўжайини Миродил Жалолов (Одилбой) билан юзага келган келишмовчиликлар ҳақида гапирди.

«Бунёдкор»га ўтмаганим? Пулдан муҳимроқ нарсалар бор»

 – Футболчининг фаолияти жуда қисқа. Ҳамма қўлидан келганча кўпроқ пул топиб, келажагини таъминлаб олишга ҳаракат қилади. Мен ҳеч кимни муҳокама қилмайман, ҳамманинг ўз йўли, ўз ҳақиқатлари бор. Кимдир пул учун кетгандир, кимдир Ривалдо билан ўйнагани боргандир, яна кимдир Сколаридан ниманидир ўрганмоқчи бўлгандир. Мен шу йўлни танладим. Эслаб кўринг, бизнинг дербилар қандай шиддатли кечарди. Шундай экан, мен бу ҳиссиётни ҳеч қандай пулга алишмайман. 2007 йилдаги ўйинни эслайсизми, қанчалик кескин учрашув бўлганди. Бир-биримиз билан уришиб кетгандик.

Одилбойнинг йигитлари таҳдид қилишгани ҳақидаги гаплар?

– 2008 йил «Бунёдкор»га қарши дербидан сўнг таҳдидлар бўлган? Бу гап-сўзлар қаердан чиққанини билмайман. Баъзи воқеалар бор, улар ҳақида гапиришни ўзим истамайман. Бу эркакчиликка тўғри келмайди, деб ўйлайман. Ҳеч кимни хафа қилиб қўйишни хоҳламайман.

Ҳа, бизда оз-моз муаммолар, келишмовчиликлар бўлган. Лекин иш қўл кўтариш, қурол ўқталиш кабиларгача етиб бормаган. Қўнғироқ бўлган: Копа (Темур Кападзе) мен билан гаплашиб олишмоқчилигини айтган.

Улар пенальтини ноҳақ ишлаб олганим, симуляция ишлатганимни айтиб, мени айблашди. Лекин ҳозир ўша вазиятни интернетдан кўрсангиз, ростдан ҳам пенальти борлигини кўрасиз. Чунки Бугало менга оёғи билан урилган, кейинроқ унинг ўзини захирага олиш керак бўлган, чунки ўша вазиятда жароҳат олганди. Бор гап шу, лекин ким менга тушунтириб беради, бунинг нимасидан хафа бўлиш керак, ахир бу футбол-ку! Уларга нимани ҳам тушунтириб бўларди. Асаблар таранг ҳолатда туришарди. Бу воқеа биринчи давранинг охирида содир бўлганди. Эртасига мен Москвага, уйимга учиб кетдим.

Танаффусдан қайтганимиздан сўнг, йиғилиш ўтказдик, унда ҳеч нарсадан қўрқмаслигимиз, ҳаммаси жойидалиги айтилди.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар