02.06.2022 20:12
8928
Дибала учта клубга рад жавобини берди. У А Серияда қолмоқчи

«Ювентус»ни тарк этиши ойдинлашган Пауло Дибала Италиядаги фаолиятини давом эттирмоқчи.

La Gazzetta dello Sport хабарига кўра, аргентиналик ҳужумчи эркин агент сифатида «Интер» сафига бориб қўшилади. Дибала миланликлар таклифини қабул қилиб, ҳозиргача «Ньюкасл», «Боруссия» Дортмунд ва «Севилья»га рад жавобини берди ва бу билан АПЛ, Ла Лига ва Бундеслигага кўчиб ўтмоқчи эмаслигини билдирган. 

«Интер» раҳбарияти Дибала билан музокараларда йиллик 6 миллион евро маош ва «3+1» шаклидаги шартнома бўйича келишувга эришган.

2015 йилдан буён Турин клуби шарафини ҳимоя қилиб келган Пауло жорий мавсум 15та гол ва 6та ассистга муаллифлик қилди.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар