01.06.2022 22:52
3623
Туркманистон U23 бош мураббийи: «Футболда кучлилар ғалаба қозонади»

U23 Осиё Кубоги гуруҳ босқичининг 1-туридан ўрин олган Ўзбекистон — Туркманистон учрашувидан сўнг (1:0), меҳмонлар бош мураббийи Аҳмад Агамуродов ўйин ҳақидаги фикрларини билдириб ўтди. 

«Ҳаммага хайрли кеч. Ўзбекистон олимпия жамоасини ғалаба билан табриклайман. Футболда доим бўлганидек кучли жамоалар ғалаба қозонади. Бугун рақиб биздан кучлироқ эди. Келгуси учрашувларга тайёргарлик кўрамиз. 

Бу бизнинг ушбу мусобақадаги дастлабки ўйинимиз эди. Афсуски, унда мағлуб бўлдик. Аммо менинг жамоам мураббийлар штаби берган вазифаларни тўлиқ бажарди. Ўзбекистон барибир ҳужумда кучли. Мағлубиятга қарамай, шогирдларимдан фахрланаман. 

Биз қисқа вақт ичида яна 2та ўйин ўтказишимиз керак. Жисмоний жиҳатдан яхшироқ тайёргарлик кўришга ҳаракат қиламиз. Ўзбекистон гол ургач, футболчиларимиз руҳан синиб қолмай, ҳужумга ўтишга ўзида куч топа олганимдан хурсанд бўлдим», — деди Агамуродов. 

Маълумот учун, 2-турда қўшниларимиз Эрон олимпия жамоасига қарши баҳс олиб боради.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар