01.06.2022 14:24
933
Манчини: «Буёғига миллий жамоага ёшларни кўпроқ жалб этамиз»

Италия миллий жамоаси бош мураббийи Роберто Манчини Аргентина миллий жамоасига қарши бўлиб ўтадиган Финалиссимадан олдин «скуалро адзуро»нинг келажакдаги йўли ҳақида фикр билдирди. 

«Чоршанба оқшомидаги ўйинда доимий ҳолат кузатилади. Бу таркибимизни 15*20та футболчи тарк этади дегани эмас. Аммо бу ўйиндан сўнг, биз кўпроқ ёш футболчиларни жамоага жалб эта бошлаймиз. Уларнинг ўйинини кучайтириш, имкониятларини билиб олиш, келгусида ҳам бизга ёрдам бера олиши мумкинлигини билиш учун шундай қиламиз. 

Янги жамоа билан ишлашда ақлли ҳаракат қилишимиз керак. Жамоада ёшлар кўп бўлса, уларга руҳий жиҳатдан кўпроқ ёрдам керак бўлади. Аммо бу топшириқни чин юракдан бажаришга ҳаракат қиламиз», — деди Манчини. 

Эслатиб ўтамиз, Италия — Аргентина баҳси бугун, Тошкент вақти билан 23:45да старт олади.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар