01.06.2022 20:26
856
Қатар U23 мураббийи: «Ўйин жиҳатидан дуранг ёмон натижа бўлмади»

U23 Осиё Кубогининг гуруҳ босқичи 1-туридан ўрин олган Эрон — Қатар баҳсидан сўнг, қатарликлар бош мураббийи Николас Кордова матбуот анжуманида иштирок этди. 

«Бугун жуда қийин ўйин бўлди. Бу мусобақада осон ўйинлар бўлмайди. Битта гол уришга эришдик, аммо ғалабани ушлаб олмадик. Энди бор эътиборимиз жамоани тиклашга қаратилади. 

Ҳа, бугун жисмоний жиҳатдан анча қийин ўйин бўлди. Осиё жамоалари бу жиҳатга катта эътибор беришини биламиз. Бу баҳона бўла олмайди. Биз ўз ишимизни қилишда давом этамиз. Кейинги учрашувларга физик томондан ҳам яхшироқ тайёргарлик кўрамиз. 

Келгуси ўйин учун қандай тактика ишлаб чиқишимизни ҳозир айта олмайман. Ўзбекистоннинг учрашувини кўриб чиқишимиз керак. Шундан сўнг, келгуси баҳс учун режа ишлаб чиқамиз. 

Мусобақа олдидан ҳам Эрон кучли рақиблигини билардик. Бу ердаги барча жамоалар ҳақида шундай гапиришим мумкин. Биз гол уришга муваффақ бўлдик. Бу ерга ҳамма ғалаба учун келади. Аммо бугунги беллашувни тўлиқ сарҳисоб қилсак, дуранг ёмон натижа эмас», — деди Кордова. 

Эслатиб ўтамиз, 2-турда Қатар Ўзбекистон олимпия жамоасига қарши баҳс олиб боради.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар