30.05.2022 13:41
2002
Теглар
Трабзонча байрамдан Истанбул дербисигача

Дунёда шиддатли футбол қарама-қаршиликлари кўп. Дербилар эса алоҳида аҳамиятга эга. Не-не дербилар борки, нафақат ўша ҳудуд, балки бошқа мухлисларни ҳам қизиқтиради. Масалан, Европада Греция, Шотландия ва Туркиядаги дербиларга етадигани йўқ. Жанубий Америкада Буэнос-Айрес дербиси, Африкада Қоҳира дербиси...

Туркия футболи ҳақида кўп эшитганмиз. Турк клубларининг еврокубоклардаги иштироклари, Туркия миллий жамоасининг турли халқаро турнирлардаги ўйинларини томоша қилганмиз. Ўзбекистонда «Галатасарой», «Фенербаҳче» ёки «Бешиктош» клубларига, Туркия миллий жамоасига симпатияси борлар ҳам топилади.

Интернетда турк футболи ҳақида маълумотлар етарли. Аммо қизиққан мухлис у ердаги стадионларга бориш, муҳитдан баҳраманд бўлишни истаса керак. Истанбулда 3та катта жамоа бор. Тўртинчиси — «Истанбул Башакшеҳир» улар қаторига қўшилишга интиляпти. 

Журналист Бобур Акмалов томонидан тайёрланган кўрсатувда ақлли гаплар ва маълумотларни эмас, шунчаки эмоция, ҳис-ҳаяжон, муҳит ва ҳолат бор ҳолича кўрсатилган. Нафақат Истанбул клублари, балки 38 йиллик танаффусдан сўнг чемпионга айланган «Трабзонспор» байрамидан лавҳалар ҳам бор. Ва, албатта, «Бешиктош» – «Фенербаҳче» дербисидаги муҳит — кўрсатув гултожи.

Турнир жадваллари
Жамоа
G W D Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар