30.05.2022 15:18
9990
Перишич Лондонга етиб келди. У янги клуби билан 2 йиллик шартнома имзолайди

Хорватиялик яримҳимоячи Иван Перишич янги мавсумни Англия Премьер-лигасида бошлаши кутилмоқда.

Sky Italia хабарига кўра, «Интер» яримҳимоячиси «Тоттенҳэм» билан келишувни расмийлаштириш учун Миландан Лондонга етиб келган. Бугун, 30 май куни футболчининг тиббий кўрикдан ўтиши режалаштирилган. Иван «Тоттенҳэм» билан 2 йиллик шартнома имзолаб, йиллик 6 миллион евро маош олади. Хорватиялик футболчини Антонио Конте ўз жамоасида кўришни хоҳлаган. 

Перишич ҳамда «Интер» ўртасидаги амалдаги шартнома июнь ойи якунида тугайди ва футболчи Лондон жамоасига эркин агент сифатида кўчиб ўтади.

Маълумот учун, 33 ёшли Перишич А Серия якунланган мавсумида 35 ўйинда 8та гол ва 7та узатмага муаллифлик қилган.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар