30.05.2022 21:34
7766
Месси: «Левандовски 2020 йил «Олтин тўп»га муносиб эди, ўтган йил соврин менга топширилганда эса у энг яхши эмасди»

Лионель Месси «Бавария» ҳужумчиси Роберт Левандовскининг сўнгги мавсумларда «Олтин тўп»га эга чиқа олмагани ва соврин унга насиб этгани ҳақида фикрини билдирди. 

«Барча ўз фикрини билдиришга ҳақли, шу жумладан Роберт ҳам нимани истаса, ўшани гапириши мумкин. Мен ҳеч кимнинг фикрига қулоқ тутмайман, бу мен учун қизиқ эмас. 

Аммо мен «Олтин тўп»ни топшириш маросимида билдирган фикрларимни чин дилдан айтганман. Ҳозир ҳам фикрим ўзгармаган. Ўшанда мен Левандовскининг 2020 йил якунига кўра энг яхши ўйинчи бўлганини айтган, ўша йил учун соврин унга топширилиши лозимлигини билдирганман. Соврин менга топширилган ўтган мавсумда эса у энг яхши эмасди», - дейди Месси.

Аввалроқ, Левандовски The Best соврини учун сўровномада Мессининг унга овоз бермаганидан таажублангани ҳақида гапирганди.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар