28.05.2022 15:17
1750
Теглар
Робертсон: «Бир кун келиб фаолиятимизни якунласак, барчамиз Клопп қўл остида ўйнаганимиздан фахрланамиз»

«Ливерпуль» футболчиси Эндрю Робертсон мураббийи Юрген Клопп ҳақида илиқ фикрларини билдирди. 

«У бизнинг клубнинг энг яхшисига айлантирди. «Ливерпул»ни совринлар учун курашадиган жамоага айлантирди. 

Клопп «Ливерпул»ни қўлга олган пайтда ҳеч ким бир вақтнинг ўзида ҳам Премьер-лига, ҳам ЕЧЛ чемпионлиги учун кураша олишимиз ҳақида ўйламаганди. Ҳозир эса ҳар мавсумда биз ғолиблик учун даъвогармиз, бу Юрген ва унинг мураббийлар штаби меҳнатларининг самараси. 

У футболчилар менталитетини ўзгартирди. У мухлисларни амалга оширмоқчи бўлган ишларига ишонтира олди. 

Маълумки, футболчилар ҳам ўз мураббийларига тўлиқ ишонишлари керак. Бунинг учун мураббийнинг футбол фалсафаси иш бериб туриши керак. Клопп — бизнинг етакчимиз, у катта қарорлар қабул қилади ва кўпинча буни тўғри амалга оширади. 

У «Ливерпуль» тарихига афсона сифатида киришига аминман. Барчамиз фаолиятимизни якунлагач, бугунги кунларни соғинч билан эслаймиз ва Клоппнинг қўл остида ўйнаганимизни фахр билан ёдга оламиз», — деди шотландиялик футболчи. 

Эслатиб ўтамиз, бугун, Тошкент вақти билан 23:59да «Ливерпуль» «Реал»га қарши ЕЧЛ финалида майдонга тушади.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар