«Ньюкасл» рекорд суммага Франциядан футболчи харид қилмоқчи
«Лион» футболчиси Лукас Пакета фаолиятини Англия Премьер-лигасида давом эттириши мумкин.
«The Times» нашрининг хабар беришича, «янги қаср эгалари» бразилиялик футболчи трансферига жиддий қизиқиб қолган. 24 ёшли футболчи трансфери учун «Ньюкасл» ўз тарихидаги рекорд сумма — 50 млн евро тўлашга тайёр.
Қишки трансферлар ойнаси вақтида инглизлар «Лион»нинг яна бир футболчиси Бруно Гимараэшни ўз сафига қўшиб олганди.
Маълумот учун, Пакета жорий мавсум Лига 1'да 35та учрашувда майдонга тушиб, 9та гол ва 6та ассист амалга оширишга эришган.
Турнир жадваллари
Жамоа
G W D Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар