28.05.2022 08:33
11172
Мбаппе ва Неймар ўртасидаги муносабатлар бузилди. Килиан бразилиялик футболчининг кетишини хоҳламоқда

Килиан Мбаппе ва Неймар ўртасидаги муносабатлар бузилган, бу эса бразилиялик футболчининг «ПСЖ»дан кетишига олиб келиши мумкин.

L'Equipe'нинг хабар беришича, икки ҳужумчининг аввалги яхши муносабатларига дарз кетган. Франциялик футболчи шахсий суҳбатларда Неймарни масхара қилади.

Шу муносабат билан Париж клуби 30 ёшли футболчини «алмаштириб бўлмас» деб ҳисобламайди ва уни ёзда сотишга тайёр. Мбаппе ҳам Неймарнинг жамоани тарк этиши тарафдори.

Бразилиялик футболчининг кетишига унинг катта маоши тўсқинлик қилиши мумкин — солиқлардан ташқари ойига 4 млн евро.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар