28.05.2022 21:22
10164
Максим Шацких эртага Ўзбекистонга келиши кутилмоқда. Унга Суперлига клубидан таклиф тушган

Ўзбекистон миллий жамоаси собиқ форварди Максим Шацких фаолиятини Ўзбекистонда давом эттириши мумкин.

«Футболиум» канали хабарига кўра, Максим Шацких эртага, 29 май куни Тошкентга учиб келиши кутилмоқда. Унга «Пахтакор» клубидан таклиф тушган.

Аввалроқ, «Пахтакор» клубининг ОЧЛдаги муваффақиятсизлиги ортидан клубни спорт директори Жаъфар Ирисметов ва Собир Ходиев тарк этгани хабар қилинган эди.

Маълумот учун, Шацкихнинг сўнгги иш жойи «Ротор» клуби бўлганди. Украинадаги фаолиятидан сўнг 2020-2021 йиллар давомида Волгоград клубида бош мураббий Александр Хацкевичнинг ёрдамчиси сифатида фаолият юритганди.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар