28.05.2022 17:01
27028
Даврон Файзиев Шомуродовнинг Ўзбекистондаги интервьюсидан кейин Римдан қўнғироқ бўлгани ҳақида гапирди

«Futbol» телеканалидаги «Футбол студияси»да шарҳловчи ва ЎФА матбуот ва медиа хизмати раҳбари Даврон Файзиев Элдор Шомуродовнинг «Рома»даги фаолияти ҳақида гапирди.

ЎФА расмийси «Рома»нинг Конференциялар лигасидаги ғолиблиги ва Элдор Шомуродовнинг клубдаги тақдири ҳақида фикрини билдирар экан, Ўзбекистон миллий жамоаси форвардининг Тошкентда берган интервьюсидан сўнг, Римдан қўнғироқ бўлгани ҳақида гапириб берди.

«Элдорнинг яқинда интервьюси чиқиб кетганди. Унда у «мен жамоада хоҳлаган даражадаги дақиқаларга эга эмасман», деган маънода гапирган эди. Кейин эса ўзи раддия берди. Нега? Чунки Римдан қўнғироқ бўлди. «Элдор, ҳаммаси жойида, сенга ишонч бор, бунақа фикрга борма», дея қўнғироқ бўлган.

Бу яширадиган нарса эмас, Элдорга ишончимиз бор деб айтишди. Аслида, Элдорнинг ўша интервьюсига Рим клуби реакция билдирмаганида ҳайрон бўлишимиз мумкин эди. Аммо улар «ҳаммаси жойида, биз сени қадрлаймиз», деб ишонч билдиришган. Буни тинчлантириш маъносида айтишган, яъни турли хаёлга борма, демоқчи бўлишган», - дейди Даврон Файзиев.

Эслатиб ўтамиз, Элдор Шомуродов «Navruz Cup-2022» турнири олдидан Ўзбекистон миллий жамоасининг Тошкентдаги йиғинига келиб қўшилгач, журналистлар билан суҳбатда «Рома»даги фаолиятига тўхталиб, «Агар, ўйнайдиган бўлсам, қолиш ниятим бор, аммо кўп вақтни захирада ўтказиш ниятим ҳам йўқ», дея фикр билдирган эди.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар