27.05.2022 01:33
3600
Теглар
«Астон Вилла» «Севилья» ҳимоячисини сотиб олди

«Астон Вилла» «Севилья» ҳимоячиси Диего Карлосни сотиб олганини эълон қилди. 

29 ёшли бразилиялик тез орада Англияга етиб келади ва янги жамоасида тиббий кўрикдан ўтади. 

Sky Sports'нинг ёзишича, трансфер қиймати 26 млн фунтни (30,5 млн евро) ташкил қилди. 

Шунингдек, Бирмингем клуби «Бёрнли» билан шартномаси якунланган ҳимоячи Жеймс Тарковски билан музокаралар олиб бормоқда. 

Карлос ўтган мавсумда Ла Лигада 34та баҳсда майдонга тушиб, 3та гол урган.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар