25.05.2022 12:54
10111
Лапорта «Барселона»нинг трансфер сиёсати ҳақида гапирди

«Барселона» президенти Жоан Лапорта клубнинг ёзги трансферлар ойнасидаги қийинчиликлари ҳақида гапирди. 

«Трансферлар масаласида гапирсам, биз қўлимиздан келган барча ишни қиляпмиз, аммо бироз қийинчиликлар бор. Лига бизга ёрдам беришни истамаяпти. Ла Лигада молиявий фэйр-плэй қоидаси бошқа чемпионатларга солиштирсак, жуда ҳам кескин. Биз мана шу тўсиқни енгиб ўтишимиз керак. 

Биз барчасини қабул қиламиз. Ушбу вазиятдан чиқиб кетишнинг ягона йўли: ишлаш, ишлаш ва яна ишлаш. Биз янада рақобатбардош жамоа яратишимиз керак», — деди Лапорта. 

Аввалроқ, «Бавария» раҳбари каталонияликларнинг 1,3 млрд қарзи бўла туриб, Левандовски трансферига қизиқаётганидан ҳайрон эканини айтганди.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар