25.05.2022 15:09
8553
«Бунёдкор» - «Насаф» ўйини энг кўп мухлис йиғди, «Нефтчи»да энг кам. Суперлига 10-тур томошабинлар ташрифи

Суперлига 10-тур баҳслари якунлангач, ПФЛ расмий сайти стадионларга ташриф буюрган мухлислар сонини маълум қилди.

Унга кўра, Тошкентдаги «Бунёдкор» стадиони жорий мавсум илк марта турнинг энг кўп томошабин йиққан ўйинига мезбонлик қилди. «Бунёдкор» - «Насаф» учрашувида 11 минг томошабин ташриф буюриб, трибуналардаги мухлисларнинг асосий қисми меҳмон жамоа ишқибозлари бўлишди.

Бу борада иккинчи ўринда Самарқандда ўтган «Динамо» - ОКМК (1:2) ўйини бўлди. Кўҳна шаҳар жамоаси қуйи ўринларда бўлишига қарамай, ўйинга 5,5 мингга яқин томошабин тўпланган.

Навоийда ўтган мавсумдаги дастлабки баҳсда эса «Қизилқум» - «Сурхон» (2:0) ўйинига 3 мингдан кўпроқ томошабин ташрифи кузатилган.

Энг кам томошабин эса Яйпанда қайд этилди. Фарғона шаҳри эмас, Яйпанда ўйинини ўтказаётган «Нефтчи»нинг «Металлург» устидан эришган йирик ғалабасини бор йўғи 537 нафар томошабин кузатган.

Маълумот учун, тур доирасидаги «Олимпик» - «Навбаҳор» баҳси қолдирилган.

Суперлига 10-тур мухлислар ташрифи:

БУНЁДКОР – НАСАФ - 1:4
Тошкент. «Бунёдкор» стадиони. 11 000 томошабин.

ДИНАМО – ОКМК - 1:2 
Самарқанд. «Динамо» стадиони. 5432 томошабин.

ҚИЗИЛҚУМ – СУРХОН - 2:0
Навоий. «Ёшлар спорт мажмуаси» стадиони. 3266 томошабин.

ЛОКОМОТИВ – ПАХТАКОР - 0:2
Тошкент. «Локомотив» стадиони. 2786 томошабин.

СЎҒДИЁНА – ҚЎҚОН-1912 - 3:0 
Жиззах. «Сўғдиёна» стадиони. 2251 томошабин.

НЕФТЧИ – МЕТАЛЛУРГ  - 3:0
Яйпан. «Ўзбекистон» стадиони. 537 томошабин. 
 
Эслатиб ўтамиз, 7-турда «Навбаҳор» - «Бунёдкор» (2:1) учрашувида Наманганда мавсум рекорди қайд этилиб, шу куни ўйингоҳга 26 минг нафардан кўпроқ томошабин тўпланган эди.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар