24.05.2022 02:32
5873
Теглар
Ули Ҳёнесс: «Барса» 1,3 млрд евро қарзи билан Левандовскини чақираётгани ажабланарли. Германияда аллақачонлар банкрот деб эълон қилишарди»

«Бавария» клубининг фахрий президенти Ули Ҳёнесс Роберт Левандовскининг «Барселона»га ўтмоқчи экани ҳақида фикрини билдирди.

«Барселона» Роберт Левандовскини таклиф этмоқчи экани ҳақида ёзишмоқда. Ярим йил аввал бу жамоанинг 1,3 миллиард евро қарзи бор эди. Германияда бундай клубни аллақачонлар банкрот деб эълон қилишар эди. Улар шунча қарзга қарамай, Робертни сотиб олмоқчи экани ажабланарли.

1,3 млрд евро қарз – жамоа банкротлик хавфи остида эканини англатади. Улар эса «Бавария» ҳужумчисига миллионларни сарфламоқчи. Сиз журналистлар улардан «Чинданам, сизларда шундай имконият борми?», деб сўраб кўрингчи.

«Бавария»да Левандовскидек форвардни шартномаси тугамай туриб, қўйиб юборишга рози бўладиган бирор кишини билмайман», - дея Ҳёнесснинг сўзларини келтирган RTL.

Аввалроқ, Каталония клуби раҳбарияти польшалик 33 ёшли форвард учун 32,5 миллион евро трансфер пули сарфлашга тайёр экани ҳақида хабар қилинган эди.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар