24.05.2022 16:57
4754
Нико Ковач Бундеслига клубида иш бошлади

Хорватиялик мутахассис Нико Ковач Германия Бундеслигасига қайтди.

«Вольфсбург» клуби расмий сайти Нико Ковач бош мураббий этиб тайинланганини эълон қилди. 50 ёшли мутахассис билан 2025 йилга қадар шартнома имзоланди. Нико бунгача жамоани бошқарган Флориан Кофельдт ўрнида ишлайди.

Ковач бунгача Бундеслигада «Айнтрахт» ва «Бавария»ни бошқарган эди. 2020-2021 йилларда эса «Монако» устози сифатида фаолият юритган.

Маълумот учун, «Вольфсбург» мавсум якунига кўра 34 очко билан Бундеслигада 12-ўринни эгаллади.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар