20.05.2022 20:55
5701
Теглар
А Сериянинг мавсумдаги энг яхши ҳужумчиси, яримҳимоячи, ҳимоячи ва дарвозабони эълон қилинди

Италия А Серияси расмий сайти мавсум якунларига кўра, турнирнинг турли номинациялар бўйича энг яхши ўйинчиларини эълон қилди.

Унга кўра, Майк Меньян («Милан») А Сериянинг энг яхши дарвозабони деб топилган. Энг яхши ҳимоячи сифатида Глейсон Бремер («Торино») танланган.

Марцело Брозович («Интер») – энг яхши яримҳимоячи, Чиро Иммобиле («Лацио») эса энг яхши ҳужумчи деб топилди.

Мусобақанинг 23 ёшгача бўлган энг яхши ёш ўйинчисига топшириладиган совринга эса «Наполи» форварди Виктор Осимҳен муносиб кўрилган.

Маълумот учун, А Серия 38-тур баҳслари бугун, 20 май кунидан старт олади. «Торино» ўз майдонида «Рома»ни қабул қилади. 37-турдан кейин «Милан» 83 очко билан 1-ўринда, «Интер» эса 81 очко билан 2-поғонани эгаллаб турибди. 3-ўриндаги «Наполи» 76 очко билан учликни банд этган.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар