19.05.2022 16:02
2391
Ўзбек футболи фахрийлари ва Италия А Серияси афсоналари иштирокидаги футбол шоусидан репортаж

Кеча, 18 май санасида Тошкентдаги «Пахтакор» стадионида Ўзбекистон футболи афсоналари ва Италия А Серияси собиқ юлдузлари иштирокида ўртоқлик учрашуви ўтказилди. 

30 дақиқадан 2та тайм давом этган футбол шоуси Ўзбекистон жамоасининг 3:2 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди. 

Ўйиндан аввал, танаффусда ва баҳс якунида ўзбек футболи ривожига катта ҳисса қўшган бир қатор фахрийлар Ўзбекистон футбол ассоциацияси томонидан тақдирланди. 

Ушбу учрашув Ўзбекистон миллий жамоасида узоқ йиллар ўйнаган, бироқ миллий жамоа билан расман хайрлашмаган футболчилар учун ўзига хос хайрашув беллашуви бўлди. Шунингдек, ФИФА собиқ рефериси Равшан Эрматов ҳам ҳакамлик фаолиятига ушбу ўйинда якун ясади. 

Эслатиб ўтамиз, Тошкентдаги тадбирлар ўзбек футболининг 110 йиллигига бағишлаб ўтказилди.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар