19.05.2022 13:41
4681
Левандовски фақат «Барселона»га ўтмоқчи. У бошқа клублар таклифини рад этмоқда

«Бавария» ҳужумчиси Роберт Левандовски кейинги фаолияти борасида аниқ тўхтамга келган. 

Инсайдер Фабрицио Романонинг ёзишича, польшалик ҳужумчи ёзги трансфер ойнасида Мюнхендан Каталонияга кўчиб ўтишга қарор қилган. Левандовски ҳозирда фақат «Барселона» вакиллари билан алоқада бўлиб, бошқа клублар таклифини рад этган. Унга «Челси» ҳам қизиқиш билдираётган эди.

Қайд этилишича, 33 ёшли ҳужумчи бу орада «Барселона» бош мураббийи Хави билан икки марта суҳбатлашиб, унда 2025 йилга қадар шартнома имзолаш муҳокама қилинган.

Аввалроқ, «Барса» Роберт билан уч йиллик шартнома масаласида келишувга эришгани, энди испан клуби немис жамоаси билан футболчининг трансфери борасида келишса, ўтиш амалга ошиши ҳақида хабар қилинган эди. 

«Бавария» клуби ҳозирча футболчини шартномаси якуни – 2023 йил ёзига қадар ўз таркибида сақлаб қолиш фикрини ўзгартиргани йўқ.

Эслатиб ўтамиз, Левандовски жорий мавсум клуби сафида Бундеслигадаги 34 ўйинда 35та голга муаллифлик қилди. Польшалик голеадор 2014 йилдан буён «Бавария» шарафини ҳимоя қилиб келмоқда.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар