18.05.2022 21:44
8465
Теглар
«Ўзбек футболини шу тарзда ривожлантирмоқчи бўлишса, ҳеч қачон бундай бўлмайди. Бу футбол эмас!» – «Пахтакор» устози ҳакамлик ва икки пенальти ҳақида

Суперлига 9-тури доирасида якунига етган «Қўқон-1912» - «Пахтакор» ўйинидан (1:1) кейин тошкентликлар бош мураббийи Славче Войнески ўйиндаги ҳакамлик борасида эътирозларини очиқ билдирди.

«Шогирдларимни табриклайман, улар охиригача курашишди. Бор кучларини беришга интилишди. Агар шундай қилиб ўзбек футболини ривожлантирмоқчи бўлишса, ҳеч қачон бундай бўлмайди. Рақиб жамоа иккала таймда ҳам майдонга ётиб олаверди, вақт чўзилди. Биринчи ва охирги дақиқаларда дарвозамизга пенальти қўйилди. Ҳакамларни муҳокама қилиш менинг ишим эмас, лекин... Пенальти қўйиш мумкиндир, аммо бундай тарзда эмас. Футбол спорт тури деб оладиган бўлсак, бугун кўрган нарса бу футбол эмас. Бундай футболни кўришни ҳеч қачон хоҳламаган бўлардим. 

Шунга қарамай жамоамиз ҳаракат қилди, тўп узатишлар, ҳужум қилишга интилдик.

Нима учун юта олмаётганимизнинг сабаби? Бугунги ўйинни кўрган бўлсангиз жавобни олдингиз. Алоҳида тўхталиш шарт эмас.

Бугун яхшиям ҳаво бироз илиқ бўлди. Агар 35 ва ундан юқори даражали иссиқлик бўлганида нима бўларди? Бу фақат «Пахтакор» учун эмас, майдондаги 22 футболчига нисбатан жуда нотўғри қарор бўлди», - дея Войнескининг сўзларини келтирган клуб матбуот хизмати. 

Эслатиб ўтамиз, Яйпанда ўтган учрашувнинг 2-дақиқасида учрашув бош ҳаками Рустам Лутфулин анча баҳсли вазиятда «Қўқон-1912» фойдасига пенальти белгилади. Тўпга яқинлашган Мурод Холмуҳаммедов эса Элдор Суюновни доғда қолдира олмади.

Учрашув амалдаги чемпионнинг ғалабаси билан якунланаётган 90+9-дақиқада эса Лариннинг қўполлигидан сўнг Лутфулин «Пахтакор» дарвозасига иккинчи пенальтини ҳам белгилагач, қўқонликлар ҳисобни тенглаштиришди. Тошкентликлар дарвозабони Элдор Суюнов эса майдондан четлатилди.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар