18.05.2022 02:23
11959
Теглар
АПЛ. «Ливерпуль» «Саутҳэмптон» устидан иродали ғалабага эришиб, чемпионлик масаласини сўнгги турга қолдирди

Англия чемпионатининг 37-туридан ўрин олган охирги ўйинда «Ливерпуль» меҳмонда «Саутҳэмптон» (40, 15-ўрин) устидан иродали ғалабани қўлга киритди. Редмонднинг голига Минамино ва Матип жавоб беришди. 

«Ливерпуль» очколарини 89тага етказиб, пешқадам «Манчестер Сити» (90) билан 1 очколик фарқни сақлаб қолди. 

Сўнгги турда Клопп жамоаси «Вулверҳэмптон»ни, «шаҳарликлар» эса мерсисайдликлар афсонаси саналган Стивен Жеррард бошқарувидаги «Астон Вилла«ни қабул қилади.

АПЛ. 37-тур
Саутҳэмптон — Ливерпуль 1:2

17 май, «Сент-Мэри»
Голлат:  Редмонд (13) — Минамиоо (27), Матип (67).
Саутҳэмптон – Маккарти, Уокер-Питерс, Стивенс, Войнович, Салису, Эльюнусси, Редмонд, Телла (Армстронг, 71), Уорд-Проуз, Диалло (Ромеу, 71), Броя (Адамс, 82). 
Ливерпуль – Алиссон, Гомес (Ҳендерсон, 46), Матип, Конате, Цимикас, Милнер, Жонс, Эллиотт (Ориги, 65), Фирмино (Кейта, 83), Минамино, Жота.
Огоҳлантиришлар: Телла (69), Стивенс (74).

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар