17.05.2022 16:35
3704
Жилардино ва Массаро «Милан»даги прогресс ҳақида фикр билдиришди 

А Серия ва Ўзбекистон миллий жамоаси афсоналари ўйини олдидан матбуот анжумани ўтказилди. 

«Милан» клубининг собиқ форварди Альберто Жилардино А Серияда чемпионликка яқин турган «россонери»даги ўсиш ҳақида гапирди.

«Бунда биринчи навбатда мураббийнинг эътибори муҳим. Жамоа ёш ва иккинчи йил уларда ўзларига бўлган ишонч ортди. Ёшлар Ибраҳимович билан бирга ўзларини кўрсатишмоқда. 

Шунингдек, прогрессда клуб тизимида Даниеле Массаро, Паоло Мальдини каби ишлаётган шахсларнинг фидойилиги ҳам муҳим аҳамиятга эга», — дейди Жилардино.

Клуб тизимида ишлайдиган собиқ ҳужумчи Даниеле Массаро ҳам бунга қўшимча қилди.

«Осон йил бўлмади. Уч бор раҳбарият алмашди. Ўсишнинг асосий сабаби — тўғри бошқарув тизими. Ҳар бир лавозимга мос шахслар тайинланди», — дейди Массаро.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар