17.05.2022 18:29
12339
АПЛ клуби Левандовски учун трансфер курашига қўшилди

«Бавария» ҳужумчиси Роберт Левандовски «Челси» диққат марказида турибди, дея хабар бермоқда Goal.com.

Манба хабарига кўра, Лондон клуби 33 ёшли польшалик форвард бўйича вазиятни кузатиб бормоқда. «Аристократлар» ёзда Роберт учун «Барселона» билан трансфер курашига қўшилган. Футболчининг Мюнхен жамоасини тарк этиш масаласида қатъий қарорга келгани сабабли Томас Тухель уни «Челси»га таклиф этмоқчи. 

Аввалроқ, Левандовскининг ўзи «Барселона»га ўтмоқчи экани ҳақида хабар қилинган эди. Аммо инглизлар молиявий жиҳатдан Каталония клубидан яхшироқ таклиф билдиришлари мумкин. «Бавария» клуби эса ўз голеадорини шартномаси муддати якуни – 2023 йилга қадар ўз сафида олиб қолишни истамоқда. 

Маълумот учун, Левандовски жорий мавсум Бундеслигада 34 баҳсда 35та голга муаллифлик қилган.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар