16.05.2022 13:54
19141
«Реал» шартнома имзолаш учун Мбаппега қанча тўлаши маълум бўлди

Килиан Мбаппенинг ёзги трансфер ойнасида Франциядан Испанияга кўчиб ўтиши деярли ойдинлашган.

Инсайдер Никола Скиранинг ёзишича, «Реал» клуби эркин агент сифатида жамоага келиб қўшилиши кутилаётган «ПСЖ» форварди Килиан Мбаппенинг шартнома имзолаши учун 40 миллион евро миқдорида бонус тўлайди.

Қайд этилишича, 23 ёшли француз «Реал» билан 2027 йилга қадар 5 йиллик шартнома имзолаб, йилига 40 млн евро – 30 млн евро маош, 10 млн еврони эса бонус сифатида қўлга киритади. 

Аввалроқ, футболчининг ўзи фаолияти борасида аниқ қарорга келиб бўлгани ва бу ҳақда тез орада эълон қилиниши ҳақида маълум қилган эди.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар