16.05.2022 01:49
3873
Теглар
А Серия. «Интер» сафарда «Кальяри»дан устун келиб, чемпионлик масаласини сўнгги турга қолдирди

А Сериянинг 37-турида амалдаги чемпион «Интер» сафарда «Кальяри»ни (29, 18-ўрин) Мартинеснинг дубли ва Дармианнинг голи эвазига мағлуб этди. Ягона жавоб тўпи Ликояннис ҳисобига ёзилди. 

Индзаги жамоаси очколарини 81тага етказиб, чемпионлик учун имкониятни сақлаб қолди. Пешқадам «Милан»да 83 очко мавжуд. 

Сўнгги турда «Интер» «Сампдория»ни қабул қилади. «Милан» эса «Сассуоло» меҳмони бўлади ва ушбу баҳсда дуранг натижа ҳам «россонери»га 11 йил кутилган чемпионликни тақдим этади. «Нерадзурри» «Сассуоло» ғалабасини кутади.

А Серия. 37-тур
Кальяри — Интер 1:3

15 май, «Унипол Домус» 
Голлар: Ликояннис (53) — Дармиан (25), Мартинес (51, 84).
Кальяри – Краньо, Белланова, Чеппителли, Альтаре (Карбони, 79), Ликояннис, Далберт (Перейро, 86), Марин (Базелли, 79), Грасси, Рог (Нандес, 56), Жоао Педро, Паволетти (Кейта Бальде, 56). 
Интер – Ҳанданович, Дармиан (Думфрис, 58), де Врей, Шкриньяр, Бастони (Д`Амброзио, 70), Перишич, Брозович, Чалхонўғли, Барелла (Гальярдини, 58), Жеко (Корреа, 70), Мартинес (Санчес, 85).
Огоҳлантиришлар: Дармиан (37), Чалхонўғли (87).

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар