15.05.2022 10:17
1867
Теглар
Ван Дейк: «Тиззамда оғриқ сездим. Умид қиламанки, ҳаммаси яхши бўлади»

«Ливерпуль» ҳимоячи Виржил ван Дейк Англия Кубоги финали доирасида «Челси»га (0:0, пен — 6:5) қарши ўйинида нега алмаштирилганини тушунтирди.

Футболчи ўйиннинг асосий вақти якунида алмаштирилди, унинг ўрнига Жоэль Матип майдонга тушди.

«Умид қиламанки, ҳаммаси яхши, текширув ўтказамиз. Биринчи бўлимда ҳаводаги кураш пайтида тиззамда оғриқ сездим, лекин ўйнашда давом этдим. Аммо ҳамма нарсани хавф остига қўя олмасдим ва Жоэлга ишонишим керак эди.

Умид қиламанки, ҳаммаси жойида бўлади», — дея ван Дейкнинг сўзларини келтиради Liverpool Echo.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар