15.05.2022 12:25
4467
Теглар
«ПСЖ» Почеттино ўрнига Португалиядан мураббий олиб келмоқчи

«ПСЖ» мавсумлар оралиғида мураббийни алмаштирмоқчи. 

«Foot Mercato» нашрининг хабар беришича, парижликлар ёзда Маурисио Почеттино ўрнига «Порту» бош мураббийи Серожиу Консейсауни олиб келмоқчи. 

Шунингдек, Франция чемпионлари шортлистида Йоаҳим Лёв, Антонио Конте, Тиаго Мотта ва Зинедин Зидан вариантлари ҳам бор. 

Консейсаунинг португалияликлар билан шартномаси 2024 йилгача тузилган, товон пули эса — 10 млн евро. 

Маълумот учун, Консейсау бошчилигидаги «Порту» жорий мавсумда ўз тарихида 30-марта Португалия Примерасида зафар қучди.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар