15.05.2022 08:58
8048
Пике: «Моуриньо туфайли «Реал» футболчилари миллий жамоада биз билан гаплашишмасди. Касильяс саломимга алик олмаган»

Жерар Пикенинг фикрича, Жозе Моуриньо «қироллик клуби»ни бошқарган вақтида «Реал» ва «Барселона» футболчиларини бир-бирларидан нафратланишга мажбур қилган.

«У келганиданоқ, жамоаси майдонда биздан кучсизроқ эканини билди. Бизда, албатта, энг яхши жамоа ва, ҳаттоки, футболчилар ўртасидаги ажойиб муносабатлар ҳам бор эди.

Миллий жамоага борганимни эслайман ва «Эль Класико»лардан кейин жуда қийин бўларди, чунки Моуриньо футболчиларнинг онгига «Бу йигитлар сизни ёмон кўришади», дея сингдирарди ва улар бунга ишонишарди.

Миллий жамоа  кийиниш хонасида Касильясга яқинлашдим: «Салом, Икер». Лекин у мен билан гаплашмади.

Ўшанда мен буни билмасдим, лекин бу мураббий иши эди, у ҳақиқатан ҳам онгга киришни билади», — деди «Барселона» ҳимоячиси The Overlap подкастида.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар