15.05.2022 16:05
3657
Мюллер Левандовскининг «Бавария»дан кетиш қарори ҳақида фикр билдирди

«Бавария» футболчиси Томас Мюллер жамоадоши Роберт Левандовскининг клубдан кетиш қарори ҳақида гапирди. 

«Кўрамиз, воқеанинг охири нима билан тугар экан. Унинг 2023 йилгача мўлжалланган шартномаси бор. Демак, барчаси клубнинг қўлида. Албатта, барчамиз унинг қолиши истаймиз, аммо вазиятни тўғри тушуниб турибмиз. 

Ёзда клуб уни қўйиб юбормаса? Роберт — ҳақиқий профессионал. Майдонга тушар экансан, айниқса ҳужумчи бўлсанг, яхшироқ ўйнашни хоҳлашинг аниқ», — деди Мюллер. 

Эслатиб ўтамиз, Томас Мюллернинг ҳам шартномаси 2023 йилгача мўлжалланган.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар