15.05.2022 09:30
3622
Левандовски: «Бавария»га таклиф бўлса, кўриб чиқиш кераклигини айтдим»

Ҳужумчи Роберт Левандовски «Бавария»ни тарк этиши мумкинлиги ҳақидаги маълумотни тасдиқлади.

«Салиҳамижич билан гаплашдим ва унга қароримни айтдим: «Бавария» билан шартномани узайтирмайман. Иккала томон ҳам келажак ҳақида ўйлаши керак. Биз ҳамма учун энг яхши ечимни топишимиз керак.

Мен Ҳасанга таклиф тушса, кўриб чиқишимиз керак, дедим.

Албатта, «Бавария» билан шартномам тугашига ҳали бир йил бор, лекин айтганимдек, ҳамма учун энг яхши ечимни топишимиз керак. Нима бўлишини кўрамиз», — деди польшалик форвард Sky Sport Deutschland нашрига.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар