15.05.2022 13:37
13547
Левандовски «Бавария»дан кетиш қарорига нима сабаб бўлганини айтди

«Бавария» ҳужумчиси Роберт Левандовски клубдан кетиш қарорини қабул қилишига нима сабаб бўлганини айтди. 

«Мен бир қанча муддат «Бавария»дан янги шартнома бўйича таклиф келиб тушишини кутдим. Аммо бу таклиф ўша вақтда билдирилмади. Сўнгра, мен клубдан кетишга қарор қилдим. Энди ўзим ва клуб учун маъқул бўладиган қарорни қабул қилишимиз керак», — деди польшалик ҳужумчи. 

Аввалроқ, мюнхенликлар спорт директори Ҳасан Салиҳамижич клуб Робертга янги шартнома таклиф қилгани, аммо футболчи келишувни узайтиришдан бош тортгани ҳақида гапирганди. 

Эслатиб ўтамиз, Левандовскининг «Бавария» билан амалдаги шартномаси 2023 йилгача мўлжалланган.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар