15.05.2022 12:23
2904
Хави: «Де Йонг — жуда муҳим ўйинчи, аммо барчаси «Барса»нинг молиявий ҳолатига боғлиқ»

«Барселона» бош мураббийи Хави яримҳимоячи Френки де Йонгнинг сотилиши мумкинлиги ҳақида гапирди.

«Мен уни жуда муҳим футболчи деб биламан. Ротацияни ҳисобга олмаса, деярли ҳар доим асосий таркибда майдонга тушади. У — тизимли ўйинчи.

Лекин клубнинг молиявий аҳволини ҳисобга олиш керак. Бу фақат Френки ҳақида эмас, мен бутун вазиятни назарда тутяпман. Уни жуда яхши кўраман, лекин нима бўлишини кўрамиз.

Мен қарор қабул қилиш жараёнида муҳим роль ўйнайман, лекин барчаси молиявий ҳолатга боғлиқ. Бир неча кундан кейин қайси ўринда эканлигимиз ойдинлашади ва кейинги мавсум учун режалар тузиш мумкин бўлади», — дея Хавининг сўзларини келтиради ESPN.

Аввалроқ нидерландиялик ҳавбек май ойи охиригача «Манчестер Юнайтед»га сотилиши хабар қилинганди.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар