15.05.2022 11:27
4518
«Боруссия» М ва Ҳюттер шартномани бекор қилишди. Клуб мураббийга рекорд даражада пул тўлаганди

Мёнхенгладбахнинг «Боруссия» клуби бош мураббийи Ади Ҳюттер истеъфога чиқди.

Томонлар ўтган ёзда бошланган ҳамкорликни тўхтатишга келишиб олишди.

Австриялик мураббий бошчилигида клуб Германия чемпионатида 10-ўринни эгаллади — 2020/21 йилги мавсумдагидан икки поғона паст.

Эслатиб ўтамиз, «Боруссия» Ҳюттер учун «Айнтрахт»га Бундеслига доирасида рекорд — 7,5 млн евро тўлаган ва у билан 3 йиллик шартнома имзоланган эди.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар