14.05.2022 13:15
8793
УЕФА президенти Россиянинг ОФКга ўтиш эҳтимоли ҳақида: «Рус футболи 100 йил орқага қайтган бўлади»

УЕФА президенти Александр Чеферин Россия футбол иттифоқининг Осиё футбол конфедерациясига ўтиш эҳтимоли ҳақида гапирди. 

«Бундай ғоялар Россия футбол иттифоқидан эмас, қандайдир сиёсий кучлар томонидан берилади. Агар шундай бўлса, рус футболи 100 йил орқага қадам ташлаган бўлади», — деди Чеферин. 

Эслатиб ўтамиз, УЕФА 2022/2023 йилги мавсум учун рус клубларини мусобақадан четлатди, Россиянинг турли ёш тоифаларидаги миллий жамоалари ҳам халқаро мусобақаларда иштирок этмайди.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар