14.05.2022 17:47
2686
РПЛ. «Уфа» «6 очколик ўйин»да ғалаба қозонди, Остон Ўруновдан голли узатма

Россия Премьер-лигаси 29-тури доирасидаги «Уфа» - «Арсенал» учрашуви якунига етди.

Учрашувда майдон эгалари «6 очколик баҳс»да муҳим ғалабага эришишди. Кабутов ҳисобни очган бўлса, бўлим якунига қадар Кангва ҳисобни тенглаштирди. Иккинчи бўлимнинг 75-дақиқасида эса Остон Ўрунов томонидан ўнг қанотдан етказилган аниқ узатмани Агаларов голга айлантириб, жамоасининг ғалабасини таъминлади – 2:1.

Шу тариқа, Гамид Агаларов голлари сонини 19тага етказиб, тўпурарлар курашида яққол пешқадамга айланган бўлса, «Уфа» бу ғалаба эвазига очколари сонини 27тага етказиб, 15-ўринда қолган бўлса-да, 14-ўриндаги «Урал» билан бир хил очкога эга бўлиб турибди. 

Туланинг «Арсенал» клуби эса 23 очко билан турнир тугашига бир тур қолганида Россия Премьер-лигасини тарк этиши ойдинлашди. 

Қайд этиш жоиз, шу куни ўзбекистон яримҳимоячи Остон Ўрунов асосий таркибда тўп суриб, 85-дақиқада алмаштирилди. 

РПЛ. 29- тур
Уфа – Арсенал Тула 2:1

Голлар: 1:0 – 13 Кабутов, 1:1 – 25 Кангва, 2:1 – 75 Агаларов.
Уфа – Чичкан, Никитин, Журавлев, Плиев, Сухов (Кротов, 46), Кабутов, Иванов (Камилов, 46), Фищенко (Ортис, 65), Остон Ўрунов (Саплинов, 85), Агаларов, Касинтура (Голубев, 79).
Арсенал Тула – Левашов, Смольников, Костадинов, Сокол, Степанов, Ткачев (Э. Кангва, 22), Гулиев (Деспотович, 77), Чаушич, Кангва, Кайнов (Радакович, 77), Марков (Луценко, 77).
Четлатиш: Э. Кангва (72).

Турнир жадваллари
Жамоа
G W D Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар